Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японларнинг янги реактив йўловчи самолёти синов парвозини бошлади
Японларнинг янги Mitsubishi Regional Jet (MRJ) йўловчи самолёти кондиция тизимидаги муаммо бартараф этилгач, АҚШга синов парвозини бошлади. Бу ҳақда Kyodo хабар берган.
Mitsubishi Aircraft Corporation компанияси самолёти Япониянинг Нагоя шаҳридан учган. Режага кўра, самолёт аввалига Хоккайдода тўхтайди. Кейин Россия ва Аляскада ҳам ёнилғи тўлдириш учун қўнади.
Якунда самолёт АҚШнинг Вашингтон штати ҳудудидаги Грант Каунти номли халқаро аэропортида тўхташи режалаштирилган.
MRJ - японларнинг илк реактив йўловчи самолёти бўлиб, у 2500 соат давомида уча олса, хавфсизлик сертификатини олади.
Мавзуга оид
15:18 / 25.12.2020
Mitsubishi Навоийда қиймати деярли 1 млрд долларга тенг бўлган кимё мажмуаси қурилишини якунлади
00:08 / 23.09.2019
Mitsubishi бир ходими сабабли 320 млн доллар йўқотди
07:54 / 26.09.2018
“Ўзбекнефтгаз” ва Mitsubishi биргаликда ишчи гуруҳ тузади
00:03 / 03.08.2018