Жаҳон | 00:08 / 23.09.2019
16131
1 дақиқада ўқилади

Mitsubishi бир ходими сабабли 320 млн доллар йўқотди

Фото: Reuters

Mitsubishi’нинг Сингапурдаги бўлими Petro-Diamond Singapore (PDS) хом нефтни рухсатсиз сотишдан 320 млн доллар зиён кўрди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинган.

PDS ходими Хитой учун нефть сотиш билан шуғулланган. У 2019 йил январдан бошлаб раҳбарият рухсатисиз “деривативлар билан битимларда иштирок этиб, уларни хежлаш операциялари остида яширган”. У бунда компаниянинг ички маълумотларидан фойдаланган.

Компания маълумотларига кўра, асосий йўқотишлар нефть нархи пасайиши ортида июнда бошланган. PDS ўз ходими ноқонуний транзакцияларни амалга оширганини август ўрталарида билиб қолган. Компания ушбу ҳолат бўйича тергов бошланган, ходим эса 18 сентябрда ишдан бўшатилган. PDS унинг устидан полицияга шикоят қилган.

Mitsubishi ходимнинг ҳаракатларидан кўрилган зарарни ҳисоблашни давом эттирмоқда. Компания вакилининг маълум қилишича, бу йўқотиш Mitsubishi тарихидаги илк шундай йўқотишдир.

Мавзуга оид