Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконг яқинида икки кема тўқнашиб кетди
Ҳонгконг яқинида тезюрар йўловчи пароми билан балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди. Воқеа оқибатида бир аёл йўловчи жароҳат олди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри маълум қилди.
Таъкидланишича, паром бортида 289 йўловчи ва экипажнинг 10 аъзоси бўлган. Паром Макаодан Ҳонгконгга кетаётган бўлган.
Паром ва 15 метрлик балиқ овловчи кеманинг тўқнашишига кучли ёмғир ва шамол сабаб бўлган бўлиши мумкин, об-ҳаво шароитлари туфайли ён-атроф яхши кўринмаган.
Паром мутахассислар томонидан шикастларга текширилгандан кейин ўз йўлини давом эттириб, Ҳонгконгга етиб олган.
Мавзуга оид
20:50 / 10.06.2026
Ҳонгконгда 168 киши ҳалок бўлган ёнғин иши бўйича айблов эълон қилинди
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
15:06 / 04.05.2026