Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олтинкўлда Мустақиллик байрами шодиёналари бўлиб ўтди
Юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани сингари Андижон вилояти Олтинкўл туманида ҳам энг улуғ, энг азиз байрамимиз бўлмиш Мустақиллик айёми катта шодиёналар билан нишонланмоқда.
Туман марказидаги “Олтинкўл” марказий ўйингоҳи байрамга муносиб тарзда ранг-баранг панно ва шиорлар билан безатилди.
Саҳна узра Ўзбекистон мадҳияси янгради. Тадбирда улуғ аждодларимизнинг бой мероси рамзий чиқишлар орқали ифодаланди. Ўтган йигирма беш йиллик мустақил тараққиёт даврида эришилган натижалар, ислоҳотлар самараси, халқимизнинг тинч, осуда ҳаёти жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик фазилатлари, миллий ва умумбашарий қадриятларга уйғун ҳолда акс эттирилди.
“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида бўлиб ўтган байрам тадбирида она-юрт, тинчлик, дўстлик, бағрикенглик каби мавзуларни ўзида мужассамлаштирган саҳна чиқишлари ҳамда дилрабо куй-қўшиқлар шодиёна иштирокчиларига бир олам қувонч бағишлади.

















Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
21:08 / 26.04.2026
Андижонда икки кишини катта пул эвазига ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилган шахс ушланди
22:05 / 12.04.2026