Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцария Мудофаа вазири мамлакатда террористик хавф даражаси ўcиб бораётганини қайд этди
Швейцария Мудофаа вазири Ги Пармелен маълум қилдики, мамлакатда террористик хавф даражаси ўсиб бормоқда.
"Франция, Бельгия, Германия ва Европанинг бошқа ҳудудларида юз берган терактларни айтмаганда ҳам тадқиқотлар Швейцарияда террористик хавф даражаси ошиб бораётганини кўрсатмоқда", дея Пармеленнинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Вазир вазиятни баҳолаш ишлари давом эттирилишини таъкидлаган.
Унинг қайд этишича, Швейцария террористик гуруҳларга қарши кураш олиб бормаётган бўлсада, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг делегациялари учрашувлар ўтказадиган мамлакат ҳисобланади ва шу сабабдан бу мамлакатга таҳдид мавжуд.
"Биз бу давлатларнинг дипломатик миссияларига оид маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлашга масъулмиз, шу билан бирга мамлакат фуқаролари хавфсизлигини таъминлашга ҳам", деган вазир.
Мавзуга оид
22:32 / 25.06.2026
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган 43,5 млн доллар активлари тиббиётга йўналтирилди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
20:20 / 14.06.2026