Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Microsoft MacBook Air’ни бефойда қурилма деб атади
Microsoft компанияси Surface Pro 4 планшетига бағишланган реклама ролигини намойиш қилди. Унда компания ўз маҳсулотини Apple’нинг MacBook Air ноутбуки билан таққослади. Мазкур видео YouTube’да тақдим қилинди.
Рекламада янграган қўшиқда Microsoft икки қурилманинг хусусиятларини таҳлил қилади. Видеодаги куйловчи қаҳрамон “олма” корпорацияси ноутбукини “мушугингнинг шляпасидан-да бефойда” деб атаган.
Шунингдек, MacBook Air “оғир”, “секин” ва “маълум бир маънода квадрат” қурилма сифатида тасвирланган.
Бир вақтнинг ўзида Microsoft компанияси Surface Pro 4 қурилмасининг фазилатларига тўхталган, уларга сенсор экран, тасвирларни бармоқлар билан бошқариш имконияти ва стилус ёрдамида овоз ёзиш каби хусусиятлар киради.
Мавзуга оид
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
18:55 / 14.10.2025
Microsoft компанияси Windows 10 тизимини қўллаб-қувватлашни тўхтатди
20:59 / 26.09.2025
Microsoft Исроилдаги фаластинликларни кузатиш учун фойдаланилган хизматларни блоклади
07:09 / 04.08.2025