Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:47 / 29.08.2016
5440
1 дақиқада ўқилади
Саудия Арабистонида снаряд портлаши оқибатида 2 бола ҳалок бўлди
Саудия Арабистонида 28 августда снаряд портлаши оқибатида 2 бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат фуқаролик мудофааси бошқармаси маълум қилди.
"Яман ҳудудидан отилган жанговар снаряд Саудия Арабистони фуқароси уйига теккан. Оқибатда икки қизча ҳалок бўлган, бир оиланинг 5 аъзоси жароҳат олган", дейилмоқда хабарда. Маълум қилинишича, воқеа Нажран вилоятида юз берган.
Шунга ўхшаш воқеа 27 августда ҳам юз берган. Ўшанда бир бола ҳалок бўлган, яна бир бола жароҳат олган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш