Жаҳон | 21:15 / 29.08.2016
4486
1 дақиқада ўқилади

Сингапурда Зика вируси билан касалланишнинг янги ҳолатлари қайд этилди


Сингапур соғлиқни сақлаш вазирлиги Зика вируси билан касалланишнинг яна 15 та ҳолати қайд қилинганини маълум қилди. Аввалроқ 40 та ҳолат қайд қилингани маълум қилинганди.  

Вазирлик хабарида барча касалланганлар Сингапур шимолидаги бир туманда ишлашгани ёки яшашгани айтилган. Соғайиб кетган икки касал қурилиш майдончасида ишлаган. 

Сингапурлик шифокорлар 27 августда Сингапурда ишлайдиган малайзиялик 47 ёшли аёлда вирус борлигини аниқлашган. Вазирликда айтилишича, аёл хорижга чиқмагани сабабли у Сингапурда касалланган.

28 августда вазирликда касалланишнинг янги ҳолатлари бўлгани айтилган, бунда кўпчилик касалланганлар, яъни 36 киши Сингапурнинг Алжунид аҳоли пунктида ишлаган хорижлик қурувчилар бўлган. Маълумотларга кўра, 34 касал соғайиб кетган, қолганлари эса шифохоналарда қолмоқда. Вазирлик аҳолини яна бошқа касалланиш ҳолатлари бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

 

Мавзуга оид