БМТ Хавфсизлик кенгаши Ливан жанубида тинчликпарвар кучларни қолдиришга қарор қилди
БМТ Хавфсизлик кенгаши БМТнинг Ливандаги вақтинчалик кучларининг ваколатларини 2017 йил 31 августгача узайтиришга қарор қилди. Кучлар мамлакатнинг жанубида жойлашган ва Исроил билан ўт очишни тўхтатиш тартибини кузатиб боради. Тегишли резолюция бир овоздан қабул қилинди.
Ҳар йили қабул қилинадиган ҳужжатда БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари Ливаннинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети тарафдорлари эканликлари тасдиқланди ҳамда барча томонлар жанговар ҳаракатларни тўхтатиш режимига амал қилиш ва Исроил билан шартли чегара бўлиб хизмат қиладиган "кўк линия"нинг бузилишига йўл қўймасликка чақирилди. БМТ Хавфсизлик кенгаши Исроил ҳукуматига ўзининг армиясини чегара чизиғи орқали ўтувчи Гажара посёлкасидан олиб чиқишни тезлаштириш зарурлигини кўрсатди.
2006 йил августда БМТ Хавфсизлик кенгаши Ливанда Исроил ва "Ҳезболлаҳ" гуруҳи ўртасида жанговар ҳаракатларни тугатиш ҳақидаги резолюцияни қабул қилган.
Айни вақтда Ливандаги тинчликпарвар кучлар таркибида 10,5 минг ҳарбий ва 850 нафар оддий ходим бор.
Кучлар Ливанда жойлаштирилгандан кейин 295 кишини, жумладан 291 ҳарбийни йўқотган. Ҳужжатда барча томонлар тинчликпарвар кучлар ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятларига сўзсиз амал қилиш ҳамда кучларнинг оралиқ ҳудудни патруль қилиши учун эркин ҳаракатланишини кафолатлашга чақирилган.
Мавзуга оид
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
10:45 / 09.11.2024
Ливан: Исроилнинг UNIFIL ва Ливан армияси ҳарбийларига ҳужумлари уруш жиноятлари ҳисобланади
17:39 / 07.11.2024