Халқаро Паралимпия қўмитаси Россияни 2018-йилги ўйинлардан четлаштирганига ойдинлик киритди
Россиялик паралимпиячиларнинг Рио-де-Жанейродаги 2016-йилги ўйинларга киритилмагани, 2018-йилги қишги Паралимпиадага таъсир қилмайди. Бу ҳақда, 30-август куни ХПҚ матбуот-котиби Крэйг Спенс маълум қилди, дея хабар тарқатган Deutsche Welle.
«Россия термаси Паралимпиада-2018га киритилмайди? Ундай эмас. Россия қўмитаси ўз мажбуриятларини бажариши билан дисквалификация бекор қилинади», — деган Спенс.
29-август куни Россия Паралимпия қўмитаси сайтида, россиялик паралимпиячиларни Рио-де-Жанейро Паралимпиадаси ўйинларидан маҳрум этиш Пхенчхан-2018 ўйинларига ҳам тегишли экани тўғрисида хабар қилинган эди.
Россиялик ногирон-спортчилар терма жамоасини Рио Паралимпиадасига киритмаслик қарори 7-август куни WADA ташкилотининг мустақил комиссияси ҳисоботига асосан қабул қилинган эди.
Мавзуга оид
18:15 / 13.09.2024
Ўзбекистон Паралимпия ҳаракатининг олтин авлодисиз – Шавкат Мирзиёев
17:53 / 12.09.2024
Президент Паралимпия ўйинлари иштирокчиларини давлат мукофотлари билан тақдирлади
21:04 / 07.09.2024
Хитой қаторасига олтинчи марта Паралимпия ўйинларида ғалаба қозонди
16:39 / 06.09.2024