Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Керри Ҳиндистон, АҚШ ва Афғонистон иштирокида уч томонлама учрашув бўлиб ўтишини маълум қилди
АҚШ Давлат котиби Жон Керри Вашингтон, Нью-Деҳли ва Кобул сентябрда БМТ Бош ассамблеяси доирасида уч томонлама учрашувлар бошламоқчи эканлигини маълум қилди.
"Бизнинг ушбу ҳудуддаги хавфсизлик ва тараққиёт борасидаги марказий ўйинчилар сифатидаги ролимизни тасдиқлаш учун биз Ҳиндистон, АҚШ ва Афғонистон ўртасида музокараларни бошлаймиз", деб айтди Керри Нью-Деҳлида якунланган "Ҳиндистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик ва савдо суҳбати" мавзусидаги ҳар йилги йиғилиш якунлари бўйича.
Унинг айтишича, учрашувдаги асосий мавзулар аҳоли хавфсизлиги, аёллар ҳуқуқи, таълимнинг бемалоллиги, давлат бошқарувини яхшилаш бўлади.
Керрининг айтишича, АҚШ нуқтаи назаридан, "Ҳиндистон Афғонистонга нисбатан жуда фойдали бўлган". Хусусан, Ҳиндистон Афғонистонда инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Мавзуга оид
08:28
АҚШ Ҳўрмуз бўғози бўйича янги резолюция лойиҳасини тақдим этди
07:52
Трамп Ҳўрмуз бўғозидаги «Озодлик лойиҳаси» тўхтатилишини маълум қилди
22:40 / 05.05.2026
АҚШ президенти Эронга курашни давом эттиришдан воз кечишни маслаҳат берди
13:42 / 05.05.2026