Жаҳон | 13:54 / 30.08.2016
13241
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: КХДРда Ким Чен Ин буйруғига биноан 2 амалдор пулемётда отиб ташланди

КХДРда мамлакат етакчиси Ким Чен Ин буйруғига биноан 2 нафар юқори мансабли амалдор омма олдида қатл этилган. Бу хақда Жанубий Кореянинг JoongAng Ilbo газетаси хабар тарқатган.

Хабарда ёзилишича, собиқ қишлоқ хўжалик вазирлиги Хван Мин ва таълим вазирлигида юқори лавозимда фаолият кўрсатган Ри Ён Чжин омма олдида зенит пулемётидан ўққа тутилган.

Қатл Ким Чен Иннинг шахсий буйруғи билан Пхеньяндаги ҳарбий академия ҳовлисида амалга оширилган.

Хван Миннинг отилишига у Ким Чен Инга қарши кўрсатма беришда айблангани сабаб бўлган. КХДР етакчиси унинг ҳаракатларини «шахсий даъват сифатида қабул қилган».

Ли Чон эса мажлис чоғида Ким Чен Ин нутқ сўзлаётганида ухлаб қолгач, дарҳол ҳибсга олинган ва қизғин сўроқ қилиниб, сўнг коррупцияда айбланган ва қатл қилинган.

Нашрда ёзилишича, бу маълумот тасдиқланса, бу қатл Ким Чен Ин ҳокимият тепасига келганидан буён омма олдида амалга оширилган илк қатл сифатида ҳисобланади.

Хабарда айтилишича, бу қатллар шимолий кореялик дипломатларнинг ва турли даражадаги амалдорларнинг мамлакатдан қочиб кетаётгани борасидаги текширувлар натижаси бўлиши ҳам мумкин.

1 август куни шимолий кореялик амалдор 40 млн доллар миқдоридаги маблағ билан Хитойга қочиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид