Осиёнинг энг бой кишиси Жек Ма бахтли ҳаёт ҳақидаги фикрини билдирди
Хитойнинг Alibaba (AliExpress, Taobao ва бошқалар) холдинги асосчиси ва раҳбари Жек Ма “ўрта тасниф”даги кишилар миллионерларга қараганда анча бахтли яшайди, деб ҳисоблайди. У компания ходимлари билан ўтказилган ички учрашувда шундай фикр билдирган. Бу ҳақида Techinasia маълум қилди.
Манинг тахминларига кўра, бахтли ҳаёт кечириш учун ойига 3 минг доллардан 6 минг долларгача даромад етарли бўлади. Унинг фикрича, бундай маош олувчи кишилар ўзларига кичик уй, машина харид қилишлари ва оила юргизишлари мумкин бўлади.
“Мана шундай бахтли ҳаётдан яхшиси йўқ”, - қўшимча қилди Ма.
У миллионерларнинг ҳаётида муаммолар кўп бўлишидан огоҳлантирди. “Бир неча миллионни қўлга киритганингиздан кейин муаммолар ёғила бошлайди”, - дея ишонтирди Alibaba асосчиси.
2016 йилнинг июнида Ма Alibaba’ни яратганидан сўнг “тинч ҳаёти йўққа чиққан”ини айтди. “Мен ўзим учун яшамоқчиман, ҳаётдан завқ олиб яшашни истайман”, - дейди у.
“Агар менга яна бир ҳаёт берилганда эди, ҳеч қачон бундай бизнес билан шуғулланмасдим... Мен дунёнинг бирор бир мамлакатига бориб, у ерда хотиржам вақт ўтказиш имкониятига эга бўлишни истайман. Бизнес ҳақида гапиргим келмайди, ишлашни ҳам хоҳламайман”, - деди Ма.
2016 йилнинг апрелида Жек Ма Осиёнинг энг бадавлат кишиси номини қайтариб олди. Ўша пайт унинг бойлиги 33 миллиард доллардан ошганди. 12 августда бу кўрсаткич 34 миллиард доллардан юқорилаб кетди.
Мавзуга оид
19:37 / 12.03.2023
«Миллиардерлар ови». Нега Хитойда йирик ишбилармонлар ғойиб бўлмоқда?
13:27 / 07.01.2022
«Бирор фикрни қабул қилиш учун, қалб очилиши керак» — ғояларни етказиш ҳақида
18:55 / 31.12.2021
“2016 йил бизнесдан четлатилдим, ишсиз қолдим, шофёр бўлишга ҳам тайёр эдим...”
10:30 / 31.12.2021