Самвел Бабаян: Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги кунида халқимизга ғалаба тортиқ этишни истаймиз
Ўзбекистон - Сурия учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян журналистлар саволларига жавоб берди.
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига анжуманда Сервер Жепаров ҳамроҳлик қилди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар берди.
“Эртага Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг 3-босқичи доирасидаги илк учрашувини ўтказамиз. Бу ажойиб стадионда ўйнашимиздан хурсандман. Рақибга келсак ажойиб жамоа, айниқса ҳужум чизиғи анча кучли. Куни кеча охирги бўлиб Аҳмедов ва Денисов терма жамоа ихтиёрига етиб келди. Ниҳоят жамоа тўлиқ таркибда. Эртага энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз, деб умид қиламан”.
“Бу босқични Ўзбекистон ғалаба билан бошламаганми? Менимча бу статистикани футболчилар билмаса ҳам керак. Бу нарсани ўйлаганимиз ҳам йўқ, босим ҳам йўқ. Ундан ташқари, ҳар қандай серия бир кун ниҳоясига етади”.
“Игорь анча вақтдан буён гол урмаяпти. Чунки Хитойда у ҳар доим ҳам ўз позициясида ўйнамаяпти. Унинг маҳоратига шубҳа қилмаймиз ва у эртанги ўйинга тайёр”.
“Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов Россия чемпионати сўнгги турида ўйин ўтказиб келишди. Улар шифокорлар назоратида. Умид қиламанки, эртага майдонга туша олишади ва жамоага ёрдам беради”.
“Федерация президенти билан учрашув жамоа учун жуда муҳим бўлди. Жаноб Усмонов Ўзбекистон бокс терма жамоасининг олимпиядадаги натижаларини мисол келтириб, футбол терма жамоамиз ҳам шундай ютуқларга эриша олишига умид билдирдилар ва биз байрамни давом эттиришга уринамиз”.
“Жамоада бош руҳшунос бош мураббий бўлиши керак. Терма жамоадаги ҳозирги йигитларнинг деярли барчаси билан олдин ҳам бирга ишлаганман. Шу боис уларнинг ҳолатларини жуда яхши ҳис қилиб тураман. Йигитлар бир оила бўлиб кетишганига шубҳа йўқ”.
“Эртага Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги нишонлаётган кунда халқимизга ғалаба тортиқ этишни истаймиз. Барча барча бизни қўллаб туришини истардим”, дея бўлажак ўйин ҳақидаги фикрларини якунлади Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи.
Мавзуга оид
14:32 / 29.06.2024
Расман: «Навбаҳор» ва Бабаян ўзаро келишувга асосан шартномани бекор қилишди
21:46 / 01.09.2023
Путин Россия ва Ўзбекистон муносабатларининг ривожланиши ҳақида гапирди
18:00 / 31.08.2023
Қирғизистонда «Мустақиллик куни» нишонланди
13:00 / 12.11.2022