Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Расман: «Навбаҳор» ва Бабаян ўзаро келишувга асосан шартномани бекор қилишди
«Навбаҳор» бош мураббийи Самвел Бабаян соғлигида муаммолар юзага келганлиги ва даволаниш кўп вақтни талаб этиши боис жамоани тарк этди.
Фото: Tribuna.uz
2025 йилгача мўлжалланган шартнома клуб раҳбарияти ва жамоа бош мураббийи ўртасидаги ўзаро келишувга асосан бекор қилинди.
Маълумот учун, Бабаян 2021 йилги мавсум якунланганидан сўнг наманганликлар бошқарувига келганди. Унинг қўл остида «лочинлар» ортда қолган 2,5 йил давомида Суперлигада 64 та ўйин ўтказиб, 33 ғалаба, 20 дуранг ва 11 мағлубиятни қайд этишди. Тўплар нисбати 83:45 ни ташкил қилди.
Бу мавсумда «Навбаҳор» Суперлигада 12 та баҳсда 19 очко тўплаб, 5-ўринда бормоқда. Жамоа 5 ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти.
Мавзуга оид
17:44 / 01.12.2025
Самвел Бабаян «Андижон» клуби бош мураббийи бўлди
15:31 / 01.12.2025
Темур Кападзе Ўзбекистонда қолди
17:57 / 31.10.2025
«Насаф» мухлислари Намангандаги ўйиндан қайтишда ЙТҲга учради
23:58 / 06.07.2025