Жаҳон | 17:57 / 01.09.2016
10539
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев мадҳияни яхши куйлай олмайдиган амалдорларни изза қилди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев парламентдаги қўшма йиғилиш вақтида таъкидладики, ҳукумат аъзолари ва депутатлар давлат мадҳиясини яхши билишлари даркор.

Давлат раҳбари йиғилиш арафасида мадҳияни жўр бўлиб куйлаб, бошқаларга намуна кўрсатган.

Казинформ хабарига кўра, у мадҳияни билмайдиган амалдорларни уялтирган.

«Ҳукумат аъзолари ва депутатлар мадҳияни билишлари керак», – деган Назарбоев.

Бугун Остонада парламентнинг икки палатаси аъзолари ҳамда давлат раҳбари иштирокида қўшма мажлис ўтказилди. 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид