Олмаоталик 11 ёшли қиз бемор онасини боқиш учун пул топмоқда
Маша Дидяева Олмаота вилоятининг Или туманида истиқомат қилади. Унинг кундалик турмуш тарзи бошқа 11 ёшли қизларникидан мутлақо фарқ қилади. Маша оиласини боқиш учун репетиторлик қилиб пул топади. Бу ажойиб қиз ҳақида Facebook саҳифаларидан маълумот олинди.
Кичик қаҳрамоннинг оғир тақдири Олмаотадаги “Меҳр улаш” фонди фаолларининг диққатини тортди.
“Маша жуда ажойиб қиз, у ҳозир 11 ёшда. У хаста онасини боқиш учун уйда репетиторлик билан шуғулланиб, пул топади. Шуни таъкидлаш жоизки, Машанинг IQ даражаси – 180, уни ҳатто 4-синфдан бирйўла 6-синфга ўтказишган”, - дея сўзлайди “Меҳр улаш” фондининг асосчиси Александра Бекишева.
Унинг сўзларига кўра, қизча онаси билан қийин аҳволда қолмаслик учун унга бирор бир иш топишда фонддан ёрдам сўраган.
Машанинг оиласи у ва онасидан иборат. Унинг онаси аввал кўтарма кранда ишлаган, бироқ соғлиғидаги муаммолар сабаб меҳнатга лаёқатсиз аҳволда қолган.
“Қизнинг сўзларига кўра, онаси буйракдаги етишмовчилик ва камқонлик сабаб баъзан ҳушидан кетади. Биз баъзи тиббий таҳлиллар ўтказишда ёрдамлашдик, ҳозирда қизча билан онасида қандай касалликлар бўлиши мумкинлигини аниқлаштиришга ҳаракат қиляпмиз. Барча таҳлиллар натижаларига эга бўлгач, уларга дори-дармон ва даволанишда ҳам ёрдам қўлини чўзишни истардик”, - дейди хайрия ходими.
Машанинг мактабга тайёрланишига KGNT компанияси ёрдам берди. Фонд Машанинг оиласига уй олишда ҳам ёрдам беришни режалаштирган, улар шаҳарда уй ижара нархи қиммат бўлганлиги боис қишлоқ жойда ижарада яшашади.
Хайрия фонди ходимининг айтишича, Маша нейрожарроҳ бўлишни орзу қилади ва ҳозирнинг ўзиданоқ бу касбни ўрганишга киришган. У мамлакат пойтахти Остонада яшашни ва ўша ерда ўқишни орзу қилади.
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
13:00 / 19.10.2024
Ғазога 3 ой ичида биринчи марта ҳаводан гуманитар ёрдам ташланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
08:20 / 19.09.2024