Фан-техника | 18:56 / 01.09.2016
9800
1 дақиқада ўқилади

Porsche компанияси энг қудратли ва тезкор Macan’ни намойиш қилди

Porsche компанияси Macan — Turbo моделининг топ версияси учун Performance спорт-пакетини намойиш қилди. У немис русуми ихчам кроссоверининг энг қудратли ва тезкор модификациясига айланди. 

Performance пакетли Porsche Macan Turbo 3,6 литрли олти цилиндрли икки турбо мотори билан таъминланган, унинг кучи - 440 от кучига тенг. Двигатели замонавийлаштирилган етти поғонали PDK “робот”и ёрдамида ишлайди. 

Кроссовер илк “юзлик”ни 4,4 сонияда торта олади, бу стандарт Macan Turbo’дан 0,4 сонияга тезроқ дегани. Соатига 80 километрдан 120 километргача тезлашиш учун 2,9 сония кетади (0,2 сонияга кам). Максимал тезлик соатига 7 километр, яъни 272 километргача ўсди.

Кроссовернинг бошланғич баҳоси - 6 миллион 645 минг рубль.

 

Мавзуга оид