Республика умумтаълим мактабларида китоблар ижараси учун нархлар эълон қилинди
Ўзбекистон республикаси Халқ таълими вазирлиги 2016/2017-ўқув йилида умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш ижара тизими бўйича белгиланган ягона тўлов миқдорини эълон қилди.
Дарсликлар тўплами учун ижара нархлари, мамлакатнинг барча ҳудудлари учун бир хил бўлиб, ўзбек тилидаги таълим муассасаларидаги 2−9-синф ўқувчилари 6000 сўмдан 13,9 минг сўмгача этиб белгиланган.
Дарсликлар тўплами учун ижара тўловлари умумтаълим мактабининг шахсий ғазна ҳисоб варағига нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда тўланиши мумкин.
Рўйхатнинг тўлиқ рўйхати билан Халқ таълими вазирлиги сайтида танишиб олиш мумкин.
Низомнинг 30-бандига асосан, биринчи синф ўқувчилари, «Меҳрибонлик» уйлари, махсус мактаб ва мактаб-интернатларнинг тарбияланувчилари бўлган ўқувчилар ва ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчилар умумтаълим мактаби кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади.
Мавзуга оид
11:09 / 07.06.2024
Китоб ўқиб берилган боланинг ақлий ривожланиши китоб ўқилмайдиган оиладагига солиштирганда 2 баравар юқори бўлади - тадқиқот
09:47 / 02.04.2024
Китоб туманига янги ҳоким тайинланди
23:19 / 25.03.2023
Kundalik электрон синф журналида баҳоларни қўйиш тартиби ўзгаради
16:11 / 15.03.2023