Беларусь Олий кенгашининг собиқ раиси: Каримовнинг донолиги Ўзбекистонни сақлаб қолди ва унга барқарор бўлишга имкон берди
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг донолиги Ўзбекистонни сақлаб қолди ва унинг ворислари буни тушунишлари керак, деб айтди 1991-1994 йилларда Беларусь Олий кенгашининг раиси бўлган Станислав Шушкевич.
"Каримов ўта билимдон ва Ўзбекистонга ислоҳотлар ва эзгулик тилаган одам бўлган. Каримовнинг донолиги Ўзбекистонни сақлаб қолди ва унга барқарор бўлишга имкон берди", деб айтди Шушкевич.
Сиёсатчининг фикрича, Каримов Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар йўли билан бориш сиёсатини юргазган. "Каримов жуда доно сиёсат юргазган", деб қўшимча қилди Шушкевич.
Шушкевич шунингдек Ислом Каримовнинг шахсий сифатларини эслаб ўтди. "У билан шахсан менга суҳбат қилиш жуда осон эди. Ҳам олим, ҳам муҳандис сифатида. У билан барча учрашувларимиз унинг инсонийлигини кўрсатган. Мисол учун, мен эртага Тошкентга учишим керак, мен унга қўнғироқ қилиб, у билан учрашишим мумкинлигини сўрардим. У менга: "Албатта, ўзингиз билан бирга рафиқангиз олиб келинг. У Тошкентнинг қандайлигини бир кўрсин", деб жавоб берарди.
"МДҲ давлатининг бирор бошқа раҳбари ҳеч қачон бундай самимий таклиф билдиролмасди", деб таъкидлаб ўтди Шушкевич.
"Каримов жуда очиқ, соф кўнгил ва доно одам эди. Кўп шиорлар айтиш, лекин жуда кам иш қилиш мумкин. У шиорлар борасида босиқ эди. Ўзбекистон буюк одамини йўқотди. Мен унинг яқинларига ҳамдардлик билдириб қоламан", деб ўз сўзларини ниҳоялади сиёсатчи.
Мавзуга оид
13:34 / 07.10.2024
Туркияда Ислом Каримов ҳақида китоб нашр қилинди
13:30 / 02.09.2024
Фото: Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
20:03 / 26.08.2024
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиб, қурилиш ишлари билан танишди
22:12 / 14.02.2024