Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда 16 киши "Лайонрок" тўфони туфайли ҳалок бўлди
Шу ҳафтада Япониянинг шимолий ва шимоли-шарқий ҳудудларига бостириб келган тўфон натижасида қурбонлар сони 16 кишига етди. Бу ҳақида NHK телеканали маълум қилди.
Қурбонларнинг аксарияти Иватэ префектурасида қайд этилган, улардан 9 нафари Иваидзуми шаҳрида қариялар уйида яшаган. Уларнинг жасадлари ўтган чоршанба куни қутқарувчилар томонидан топилган.
Жорий ҳафта бошида Хонсю оролининг шимоли-шарқида ҳамда Хоккайдо шимолий оролида тўфон сув тошқини ва тўғоннинг ёрилишига олиб келган. Юзлаб уйлар чироқсиз қолган. Шунингдек 100дан ортиқ авиарейслар бекор қилинган.
Август ойининг ўртасида Японияга "Миндуль" тўфони келган бўлиб, бунинг натижасида 1 киши ҳалок бўлган ва 60 нафардан ортиқ киши жароҳат олган. Ўшанда ярим миллион аҳолига эвакуация қилиш тавсия қилинганди.
Япониянинг жануби-ғарбий қисмига янги тропик бўрон яқинлашмоқда. Метеорологларнинг прогнозига кўра, у душанба куни эрталаб Кюсю оролига етиб келади.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026