Жаҳон | 23:45 / 04.09.2016
10635
1 дақиқада ўқилади

Франциянинг собиқ президенти АҚШ махсус хизматлари кузатувида бўлган

Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози президентлиги вақтида АҚШ махсус хизматлари кузатувида бўлган. Бу ҳақда Monde нашри хабар бермоқда. 

Бу маълумотни Франция ташқи разведкасининг собиқ юқори лавозимли ходими тасдиқлади. Франция ташқи хавфсизлиги бош бошқармаси собиқ техник директори Бернар Барбьенинг айтишича, 2012 йил майида француз махсус хизматлари Елисей саройи компьютер тизимига ўрнатилган зарарли дастурни аниқлашган.

Дастур таҳлил қилиб чиқилганда, кузатув АҚШ томонидан ташкиллаштирилгани аниқланган. Париж Вашингтонга норозилигини билдирган, бунинг учун Барбье шахсан ўзи Пентагонга борган. АҚШда эса французлар уларнинг изига чиқа олганларидан норозилик билдирилган. 

Нашрнинг ёзишича, Франция ҳукуматини улар ортидан энг яқин иттифоқдоши кузатув олиб боргани ҳайратлантирган. 

 

Мавзуга оид