Хитой АҚШ билан ўзаро ҳурмат асосида ишлаш ниятини билдирди
Хитой АҚШ билан икки томонлама муносабатларни ўзаро ҳурмат асосида ва қарама-қаршилик бўлмаган тарзда ривожлантиришни истайди, деб айтди Хитой раиси Си Цзиньпин.
"Хитой АҚШ билан икки томонлама муносабатларни тўғри йўналишда олиб бориш, ўзаро ҳурмат, қарама-қаршилик бўлмаган ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик тамойилига амал қилиш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр", деб айтди Си Цзиньпин АҚШ президенти Барак Обама билан учрашувда.
Обама 3 сентябрда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрига G20 саммитида иштирок этиш учун келди.
Хитой раиси Хитой-АҚШ муносабатларининг соғлом ва барқарор ривожланишини олға суриш учун томонларни мавжуд зиддиятларни самарали тарзда ҳал қилишга чақирди.
Мавзуга оид
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024