Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Россия ва Британия муносабатларини янада юқори даражага кўтаришга умид билдирди
Россия президенти Владимир Путин Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй билан бўлиб ўтган учрашув давомида мамлакатлараро муносабатларни ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жабҳаларда янада юқори даражага кўтаришга умид билдирди. Бу ҳақида РИА "Новости" маълум қилди.
Путин кўплаб мамлакатлар каби Буюк Британиянинг олдида ҳам мураккаб вазифалар турганини таъкидлади. Шунингдек у Тереза Мэйни Буюк Британия бош вазири лавозими билан шахсан қутлади.
"Барчага маълумки, сиз ва жамоангиз олдида қийин вазифалар турибди, лекин бундай мураккаб вазифалар ҳаммада ҳам етарли. Биз сизга муваффақиятлар тилаймиз ҳамда икки томонлама алоқаларни ҳозирга нисбатан юқори даражага олиб чиқишга умид билдириб қоламиз. Бизнинг сиёсий ва иқтисодий соҳаларда қиладиган ишларимиз талайгина", - деди Россия президенти.
Мавзуга оид
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Тони Блэр ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
09:55 / 24.06.2026