Жаҳон | 22:22 / 04.09.2016
25535
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Обама G20 саммити доирасида "тик оёқда" бир неча марта қисқа суҳбатлашди

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ раҳбари Барак Обама Хитойда кечаётган G20 саммити вақтида "тик оёқда турган ҳолда" бир неча марта мулоқот қилишди. 

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, томонлар 5 сентябрь куни Барак Обаманинг таклифига биноан Ханчжоуда маҳаллий вақт билан соат 13:00да учрашув ўтказишади.

Бугун Ханчжоу Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳамда АҚШ Давлат котиби Жон Керри иштирокида учрашув ўтказилди. Унда томонлар Сурия масаласини муҳокама қилишган.

Мавзуга оид