Жамият | 13:42 / 06.09.2016
7151
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Burning Man фестивали якунланди

Америка Қўшма Штатларининг Невада штати Блэк Рок саҳросида бир ҳафтадан бери давом этаётган Burning Man (ёнаётган одам) фестивали якунланди. Унда иштирок этиш учун август ойининг охирги душанбасидан бутун дунёдан меҳмонлар ташриф буюрди. 

Уларнинг иштирокида кимсасиз чўлда йирик шаҳар барпо этилди. Бир ҳафта мобайнида у ерда турли хил иншоотлар пайдо бўлди. Архитектура конструкциялари, арт-бинолар ва инсталляциялар, иштирокчиларнинг суратлари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Ва ниҳоят, фестивал якунида Ёнаётган одам — ёғочдан ясалган улкан тулум суратлари ҳам пайдо бўлди. 

5-сентябрь куни Невадада навбатдаги, Леонардо да Винчининг Витрувиан одамини эслатувчи тулум ёқилди. 

Бу йилги фестиваль мавзуси бекорга  — «Да Винчи Устахонаси» деб номланмаганини шундан ҳам билса бўлади.
 

Мавзуга оид