Жамият | 15:48 / 06.09.2016
6028
1 дақиқада ўқилади

Рим папаси Италиядаги зилзиладан сўнг 4 ёшли қизни қутқарган ит билан учрашди

Рим папаси Франциск Италиядаги зилзиладан сўнг 4 ёшли қизчани вайроналар тагидан қутқариб чиққан полиция ити билан учрашди. Бу ҳақида Daily Mail хабар берди. 

Понтифик Лео лақабли қора лабрадор билан Ватиканда учрашди. Шунингдек у одамларни қутқаришда ёрдам берган кўнгиллилар билан ҳам кўришиб суҳбатлашди. 

24 августга ўтар кечаси Италиянинг марказий қисмида кучли зилзила содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, бунинг натижасида 292 нафар киши ҳалок бўлган. 


 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид