18:42 / 07.09.2016
17301

Кимошди савдоларида сотилган энг қимматбаҳо автомобиллар

7 сентябрь куни Sotheby's кимошди уйи The Beatles асосчиларидан бири Жон Леннонга тегишли бўлган Austin Princess автомобилини сотувга қўйди. Шу муносабат билан кимошди савдоларида сотилган энг қимматбаҳо автомобиллар ўнлигини эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Ferrari 250 GTO Berlinetta – 38,1 миллион доллар
Бугунги  кунга қадар бу кимошди савдолари тарихидаги энг қиммат авто ҳисобланади. Ferrari бу моделни атиги 2 йил ишлаб чиқарган - 1962 йилдан 1964 йилга қадар. 2014 йилда Калифорниядаги Bonhams уйида ўтказилган савдоларда америкалик миллиардер Крейг МакКоу ушбу машинани 38,1 миллион долларга харид қилган. 

Ferrari 335 S Spider Scaglietti – 35,7 миллион доллар
2016 йилнинг февралида Парижда ўтказилган кимошди савдосида 1957 йилда ишлаб чиқарилган афсонавий Ferrari 335 S Spider Scaglietti автомобили 35,7 миллион долларга сотилган. Бу машинада англиялик Стирлинг Мосс "Формула-1"нинг Куба босқичида ғолиб бўлган. Харидор номи расман эълон қилинмаган, лекин баъзи оммавий ахборот воситалари суриштирувига кўра, унинг янги соҳиби - 5 карра "Олтин тўп" эгаси Лионель Месси.

Mercedes-Benz W196 – 29,6 миллион доллар
Mercedes концерни томонидан 1954-1955 йилги мавсумда "Формула-1" пойгасида иштирок этиш учун йиғилган болид Bonhams кимошди савдосида 29,6 миллион долларга сотилган. Дунёдаги энг қимматбаҳо немис автомобилининг ўзига хос хусусияти Иккинчи жаҳон уруши даврида Messerschmitt авиақурилиш компанияси томонидан яратилганлигидадир.

Ferrari 290 MM – 28,1 миллион доллар
Автомобиль 1956 йил аргентиналик 5 карра "Формула-1" чемпиони Хуан Мануэль Фанхио учун махсус яратилган. Ferrari атиги 4та шундай машинани ишлаб чиқарган. 2015 йилнинг декабрида автомобиль кимошди савдосида 28,1 миллион долларга сотилган. Харидор ўз номини ошкор этмасликни сўраган.

Ferrari 275 GTB/4*S NART Spider – 27,5 миллион доллар
Bloomberg маълумотларига кўра, автомобилни 1967 йилда канадалик тадбиркор Лоуренс Стролл харид қилган. Битим 2013 йили тузилган. NART Spider 1968 йилда Америка киноижодкорларининг "Томас Краун фирибгарлиги" фильмида пайдо бўлган. Картина "Оскар" мукофотини қўлга киритган.

Ferrari 275 GTB/C Speciale by Scaglietti – 26,4 миллион доллар
Ferrari 275 GTB ноёб автомобиллар сирасига кирмайди, зеро компания 453та бундай автони ишлаб чиқарган. Бироқ C Speciale белгиси фақатгина 3та машинада бўлган. Ҳар бир  Ferrari 275 GTB/C Speciale автоси қўлда йиғилган. Ана шундай машиналардан бири 2014 йилда кимошди савдосида 26,4 миллион долларга сотилган.

Ferrari 250 GT SWB California Spider – 18,5 миллион доллар
1961 йилда Ferrari 37та 250 GT SWB California Spider автомобилини ишлаб чиқарган. Бу машинанинг қимматбаҳолигига сабаб - у 1971 йилда Ален Делон томонидан қўлга киритилганлигида. 2014 йилда Artcurial кимошди савдосида авто 18,5 миллион долларга сотилган.

Ferrari 375-Plus Spider Competizione – 18,4 миллион доллар
Ferrari 250 LM 1964 йилда "Ле-Ман 24 соат" пойгалари учун махсус яратилган. Машина ўзини автоспорт оламида яхши намоён қилганидан кейин ушбу коллекцион намунага бўлган талаб пайдо бўлди. 2013 йили авто кимошди савдосида 17,6 миллион долларга сотилган.

Ferrari 250 GT SWB California Spider – 16,8 миллион доллар
Рейтингни яна бир Ferrari 250 GT SWB California Spider автомобили тугаллайди. 2015 йилнинг ёзида автомобиль 16,8 миллион долларга номаълум инсон томонидан харид қилинган.

 

Top