Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон хориждаги кимошди савдоларидан мингга яқин қўлёзмани қайтарди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида олиб борилган илмий изланишлар ва амалий ишлар натижасида хориждаги кимошди савдоларидан мингга яқин қўлёзма сотиб олиниб, юртга қайтарилди.
Фото: Дунё
Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов “Дунё” АА билан суҳбатда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти доирасида эришилган муҳим натижалар ҳақида сўз юритди.
Унинг таъкидлашича, марказда қисқа вақт ичида қатор илмий ишланмалар ва реконструкция ишлари амалга оширилди. Хусусан, Абу Райҳон Беруний томонидан батафсил тасвирланган глобус ўзбек тадқиқотчилари томонидан қайта яратилди.
Шу билан бирга, хориждаги кимошди савдоларидан мингга яқин қўлёзма сотиб олиниб, Ўзбекистонга қайтарилди. Бу эса халқнинг бой тарихий, илмий ва маданий меросини тиклаш ҳамда уни келажак авлодга етказиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Баҳром Абдуҳалимовга кўра, Ислом цивилизацияси марказининг асосий вазифаси халқ, айниқса, ёш авлодга ўз тарихи, маданий мероси ва буюк аждодлари билан фахрланиш туйғусини сингдиришдан иборат.
Шунингдек, марказ ислом динининг асл моҳияти — маърифат, тинчлик, бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик ғояларини кенг намоён этишга хизмат қиладиган муҳим илмий-маърифий маскан сифатида эътироф этилмоқда.
Мавзуга оид
11:27 / 15.09.2025
Ахсикентда ноёб қўлёзма ва Аббосийлар зарб этган тангалар топилди
14:55 / 28.03.2025
100 млн долларлик қадимий тангалар коллекцияси аукционга қўйилади
10:05 / 20.03.2025
Буюк Британияда идеал даражада думалоқ тухум аукционда сотилди
13:43 / 17.01.2025