Москванинг Домодедово аэропортидан йўловчилар самолёти Фарғонага учиб кета олмаяпти
Москванинг Домодедово аэропортида "ВИМ-Авиа" авиакомпанияси йўловчилари бир кундан кўпроқ Ўзбекистоннинг Фарғона шаҳрига учиб кета олмаяптилар. Рейс 6 сентябрь соат 06:00га белгиланган эди, бироқ номаълум сабабга кўра бекор қилинган, деб ёзмоқда маҳаллий ОАВ.
Барча йўловчиларга самолёт эртасига эрталаб аэропортдан чиқиб кетиши айтилган, бироқ рейс шу куни яна бекор қилинган. Авиакомпанияда самолётнинг уча олмаётганига ундаги носозлик сабаб бўлгани маълум қилинган.
Бугун аэропортнинг терминалларидан бирида бир неча ўнлаб одам йиғилган. Улар Фарғонага учиб кета олмаяптилар. Авиакомпания йўловчиларга тунаш учун меҳмонхонадан жой ажратганига қарамасдан, улар аэропорт биносида қолишмоқда ва самолётнинг учишини талаб қилишмоқда.
Авиакомпанияда йўловчиларга рейс 8 сентябрь соат 10 да учиши айтилган.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024