Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған: Туркия Курдистон ишчи партиясига қарши энг йирик операцияни ўтказмоқда
Фото: © РИА
Туркия армияси ва хавфсизлик кучлари Курдистон ишчи партиясига қарши мамлакат тарихидаги энг йирик операцияни ўтказмоқда, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған .
"Биз Суриянинг Жараблус шаҳрида операция бошладик, шунингдек КИПга қарши тарихдаги энг йирик операцияни ўтказмоқдамиз", деб айтди Эрдўған Анқарада губернаторлар билан учрашувда.
Туркиянинг жанубидаги Ҳаккари вилоятидаги Чукуржада ўтган ҳафта охиридан КИПга қарши артиллерия қўллаган ҳолда катта кўламли операция олиб борилмоқда. Туркия қуролли кучлари бош штаби 8 сентябрда операция давомида КИПнинг 186 аъзоси йўқ қилинганини маълум қилди. Шунингдек, Туркия томондан 9 ҳарбий ҳалок бўлган, 20 дан кўпроғи жароҳат олган. Туркия хавфсизлик кучларининг КИП жангариларига қарши операцияси давом этмоқда.
Мавзуга оид
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
23:00 / 24.04.2026
Туркияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
22:57 / 23.04.2026