Жаҳон | 00:42 / 08.09.2016
10563
1 дақиқада ўқилади

Лондон ўт ўчирувчилари учун 52 та BMW i3 электрокари харид қилинди

Лондон ўт ўчириш бошқармаси хизмат мақсадлари учун BMW i3 русумидаги 52 та электрокар харид қилди. Машиналар махсус ускуналар билан жиҳозланмаган, улар ўт ўчирувчилар томонидан чақирув жойига бориш учун ишлатилади.

BMW i3 автомобиллари Vauxhall Astra дизель хэтчбеклари ўрнига сотиб олинди. Электрокарлар ёруғликни қайтарувчи маёқлар билан жиҳозланди ва Лондон ўт ўчирувчиларининг анъанавий  қизил-сариқ рангларига бўялди.

BMW i3 Лондон ўт ўчирувчиларига 5 йил давомида хизмат қилади. Ўт ўчириш бошқармасида 2020 йилда унинг хизмат машиналари паркида экологик тоза машиналар улуши камида 5 фоизни ташкил қилишига умид қилинмоқда. 

2016 йил июнда Лос-Анжелес полицияси департаменти BMW билан 100 та i3 электрокар харид қилиш бўйича шартнома имзолади. 100 та машинадан иборат биринчи партия полициячиларга 2017 йил баҳорида жўнатилади. Полиция департаменти кейинги 5 йил ичида яна 500 та электрокар буюртма қилишни мўлжаллаган. 

 

Мавзуга оид