Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР халқ республикаси ташкил этилганлигининг 68-йиллигини нишонлаяпти
Шимолий Корея Корея Халқ Демократик Республикаси ташкил этилганлигининг 68 йиллигини тантана қилмоқда.
Шу муносабат билан Пхеньян шаҳрида йиғилиш ўтказилиб, унда ҳукумат раҳбари Пак Бон Дю маъруза қилган. Бош вазир Кир Ир Сен ва Ким Чен Ирнинг социалистик Кореяни барпо этиш ва мамлакат қуролли кучларини мустаҳкамлашдаги хизматларини эътироф этган, дея хабар қилмоқда КМТА.
У, шунингдек, бугунги кунда КХДР "Ким Чен Ин раҳбарлигида қудратли социалистик давлат қуришда чўққига чиқаётган"ини қўшимча қилган.
Вазирлар маҳкамаси байрам муносабати билан хорижий мамлакатлардан келган кўпсонли делегацияларни қабул қилмоқда.
Шаҳар кўчалари КХДР давлат байроқлари билан безатилган. Стадионлар ва спорт майдонларида мусобақалар ўтказилмоқда. Дўконлар, кинотеатр, кафе ва ресторанлар мижозларга хизмат кўрсатаяпти.
Мавзуга оид
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026