Жаҳон | 00:04 / 10.09.2016
6680
1 дақиқада ўқилади

Уч нафар туркиялик танкчи ИШИДга қарши жангда ҳалок бўлди

Фото: Globallookpress.com

Сурияда жангарилар уч нафар туркиялик ҳарбийни ўлдирди. Бу ҳақда 9 сентябрда Туркия қуролли кучлари баёнотига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

Яна бир туркиялик ҳарбий ярадор бўлган. Жанг тафсилотлари номаълум. Фақатгина туркиялик ҳарбийлар танки жангарилар томонидан отилган ракета билан нишонга урилгани маълум қилинган.  

Ўз навбатида туркиялик ҳарбийлар ҳаводан жангарилар томонидан ишлатилувчи 4 та иншоотни йўқ қилишган.

Бу қурбонлар Туркия армиясининг Сурия ҳудудидаги жанглардаги биринчи қурбонлари эмас. 6 сентябрда Суриянинг Ал-Вақф қишлоғи яқинидаги жангда икки нафар турк аскари ҳалок бўлган ва яна беш нафари яраланган. Жангарилар ракета ёрдамида Озод Сурия армияси отрядлари ҳужумини қўллаб-қувватлаган турк армиясининг икки танкини нишонга уришган. 

 

Мавзуга оид