Жаҳон | 21:33 / 12.09.2016
12287
4 дақиқада ўқилади

Ходорковский 2018 йилги президентлик сайловлари учун номзодлар изламоқда

«ЮКОС» нефть компаниясининг собиқ раҳбари, айни вақтда Германияда истиқомат қилаётган Михаил Ходорковский «Вместо Путина» лойиҳасини тақдим этди. Ушбу лойиҳа Россияда 2018 йилги президентлик сайловлари учун номзодлар саралашни кўзда тутади. Бу ҳақда унинг ўзи бугун журналистларга маълум қилган.

«Открытые выборы» лойиҳаси раҳбари Тимур Валеев айни вақтда сиёсатшунослар Станислав Белковский ва Александр Морозов, архитектор Евгений Асс, тадбиркор Евгений Чичваркин, сиёсатчилар Дмитрий Гудков, Владимир Милова ҳамда Владимир Кара-Мурзадан иборат экспертлар гуруҳи бир неча номзодларни таклиф қилган.

Валеев номзодлар қаторида «Коррупцияга қарши кураш» фонди асосчиси, мухолифатчи Алексей Навальний, «Парнас» партияси раиси Михаил Касьянов, «Яблока» партияси раиси Григорий Явлинский, Борис Ельциннинг қизи Татьяна Юмашева, «Яблока» партиясининг Псковдаги бўлими раҳбари Лев Шлосберг, собиқ молия вазири Евгений Кудрин, Екатеринбург мэри Евгений Ройзман, сиёсатчи Владимир Рижкова ва бошқалар бор.

Валеев исталган киши лойиҳа сайтида қайдномадан ўтиб, ўз номзодини кўрсатиши мумкинлигини айтган. Охирги босқичда номзод учун фақат эксперт-ҳакамлар овоз беришади.

Лойиҳа сайтида "мамлакатни янги қарашлардаги шахс бошқариши кераклиги" айтилган.

"Россияга подшоҳ, йўлбошчи ёки ота керак эмас. Россияга уқувли бошқарувчи керак", дейилган.

Овоз беришлар натижасида Владимир Путинга 2018 йилги сайловда муносиб рақиб бўла оладиган номзод танланади. Уни 2018 йилги сайловда Михаил Ходорковский қўллаб-қувватлайди.

Сиёсатчи Алексей Макаркин кўплаб сиёсатчиларга улар Ходорковскийнинг номзодлари сифатида лойиҳага кириши ёқмаяпти.

"Михаил Ходорковский 2018 йилги президентлик сайловлари қандай кечишини яхши билади. У ҳеч қандай ўзгариш рўй бермаслигини яхши билади. У 1,5 йил олдин Россияда 10 йилдан кейингина ўзгаришлар бошланиши ҳақида айтганди. Энди эса позициясини ўзгартирган кўринади. Ходорковский - қарзга бўлсаям ўйнайдиган одам. Унинг Давлат думасига кўрсатилган номзодлари ҳам яқин вақтлар ичида муваффақиятларга эриша олмайди", деган Макаркин.

"У ҳозирда номи чиқмаган сиёсатчиларни қўллаб-қувватламоқда. У муқобил одам топишни истайди, лекин у вазият қийинлигини тушунади. Асосий муаммо шундаки, у Россияда эмас. Бизда эса муҳожирлар муваффақиятга эришиши деярли иложсиз.

Кўпчилик 1980-йилларнинг охирини эслайди. Ўшанда турли вилоятлардан кутилмаганда кўплаб сиёсатчилар чиқиб келганди. Ходорковский ҳозирда айнан ўшандай кишиларни топиб, уларни ўзига жалб этмоқчи. Лекин биз ҳозир бошқа бир давлатдамиз, бу давлатда ёш сиёсатчилар у билан ҳамкорлик қилгани учун муаммоларга тўқнаш келиши мумкин. Лекин Ходорковский ўз ишини давом эттирмоқда", дея қўшимча қилган Макаркин.

Шу йилнинг февралида Ходорковский 2013 йилда турмадан чиқаётганида сиёсат билан шуғулланмаслик ҳақида ҳеч қандай мажбуриятни олмаганини маълум қилганди.

У қамоқдан сиёсий фаолият билан шуғулланмаслик шарти остида чиққанлиги ҳақидаги маълумотни Ходорковский «Кремль тарғиботчилари томонидан ўйлаб топилган уйдирма» деб атаган.

Михаил Ходорковский 2003 йилда ҳибсга олинган. 2005 йилда у фирибгарлик учун 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган, 2010 йилда эса нефтни ўғирлаганлик ва уни сотишдан тушган даромадни қонунийлаштирганликда айбланиб, 14 йилга қамалган. Муддат у ҳибсга олинган вақтдан бошлаб ҳисоблангани ва муддатнинг турли инстанциядаги судлар томонидан қисқартирилгани натижасида Ходорковский 2014 йилнинг августида озодликка чиқиши керак эди. Аммо тадбиркор инсонийлик характерига эга бўлган вазиятни: онасининг хасталигини пеш қилганидан сўнг, Путин 2013 йил декабрида уни афв этиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди.

Мавзуга оид