Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
18 ёшли қиз Facebook’га жойланган болаликдаги суратлари учун ота-онасини судга берди
Каринтияда (Австралия) яшовчи қиз 7 йил давомида унинг “ўнғайсиз ва очиқ-ойдин” суратларини Facebook’га рухсатсиз жойлаштирган ота-онасини судга берди. Бу ҳақида The Local нашри маълум қилди.
Исми шарифи ошкор этилмаётган қизнинг ҳуқуқини ҳимоя қилувчи адвокатининг сўзларига кўра, унинг ота-онаси ижтимоий тармоқда фарзандининг 500тача суратини жойлаштирган. Адвокатнинг айтишича, у бу суратлар қизнинг шахсий ҳаётига доир ҳуқуқини поймол этганини исботласа, қиз ноябрда кўриб чиқилиши режалаштирган суд ишида ғолиб бўлиши мумкин.
“Ота-онам мени жиддий қабул қилмаслигидан чарчадим. Улар суратларни жойлашга уялишмаган ва бунда чегара билишмаган – ҳожатхонада ўтирганим борми ёки кроватда яланғоч ётганимми – ҳаммаси суратга олиниб, жамоатчилик билан бўлишилган”.
Даъвогар
Австралиялик қизнинг отаси бу суратлардан ўз хоҳишига кўра фойдаланиши мумкинлигини таъкидламоқда, зеро суратлар муаллифи – унинг ўзи. Қиз суд ишида ғолиб бўлган тақдирда, унинг ота-онаси фарзандига товон пули тўлашга ҳамда суд харажатларини қоплашга мажбур бўлади.
Мавзуга оид
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
09:00 / 16.06.2026
Фирибгарлар суд органлари номидан СМС юбормоқда
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
20:43 / 08.06.2026