Хитой ТИВ КХДРга бир томонлама санкциялар қўлланишига қарши чиқди
Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И япониялик ҳамкасби Фумидо Кисида билан суҳбати вақтида Хитой томони КХДРга қарши бирёқлама санкциялар қўлланишига қарши эканини маълум қилган. Бу ҳақда Хитой ТИВ хабарида айтилган.
Вазирларнинг мулоқоти Япония томони ташаббуси билан ташкиллаштирилган.
"Хитой Корея ярим оролидаги вазият юзасидан БМТ Хавфсизлик кенгашининг бошқа вакиллари билан бир хил фикрда. Лекин Хитой томони бир томонлама санкциялар қўлланишига рози эмас, чунки бу муаммони ҳал этмайди", деган Ван И.
Хитойлик вазирининг қайд этишича, воқеалар ривожи қай тариқа кечганда ҳам музокаралар бошлаш ҳаракатларидан чекинмаслик керак. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда юзага келган вазият музокараларни тиклаш заруратини юзага келтирган.
Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни КХДР ўз тарихидаги бешинчи ядро синовини ўтказди.
Шимолий Корея ядро қуролига эга экани ҳақида 2005 йили эълон қилган, 2006 йили эса биринчи марта ядровий синовларни ўтказган эди. Мазкур синовлар сабаб, мамлакат халқаро санкциялар таъсири остида қолган.
Пхеньян иқтисодий ёрдам ва санкцияларни бекор қилиш эвазига ўз ядровий дастурини тўхтатиш бўйича бир неча бор музокаралар бошлаган. Бироқ музокараларга уринишлар ҳозирча натижа бергани йўқ, КХДР эса ядровий синовларни ўтказишда давом этмоқда, бунга жавобан эса янги санкциялар жорий этилмоқда.
Мавзуга оид
20:39 / 13.11.2024
Хитой орбитага юк ташувчи кўп марталик космик кемасини намойиш этди
17:53 / 13.11.2024
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
14:22 / 13.11.2024
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
18:44 / 12.11.2024