Индонезия ҳукумати Калимантандаги ўрмон ёнғинларини ўчириш учун қўшимча 5 минг кишини жўнатди
Индонезия ҳукумати Калимантан ўрмонларида давом этаётган ёнғинларни ўчириш учун қўшимча 5 минг кишини жўнатди. The Straits Times'нинг маълум қилишича, энг қийин вазият оролнинг ғарбий ва марказий қисмларида кузатилмоқда.
Мамлакатдаги табиий офатларни бартараф этиш бўйича миллий агентликнинг расмий вакили Сутопо Пурво Нугрохонинг берган маълумотига кўра, мазкур операцияга полициячилар, ҳарбийлар, Атроф-муҳит ва ўрмон хўжалиги муҳофазаси вазирлигининг ходимлари, шунингдек маҳаллий аҳоли вакилларидан иборат кўнгиллилар жалб этилган. Бундан ташқари, ёнғинни ўчириш операциясида 4 вертолёт иштирок этмоқда.
Агентлик вакилининг сўзларига кўра, сўнгги кунларда ўрмонда тахминан 536 янги ёнғин ўчоғи аниқланган, вазият ҳудуддаги қуруқ ва шамолли об-ҳаво туфайли янада мураккаблашмоқда.