Спорт | 12:00 / 16.09.2016
8413
1 дақиқада ўқилади
"Манчестер Сити" Агуэро билан янги шартнома тузди
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро клуб билан амалдаги шартномаси муддатини яна узайтирди.
The Telegraph нашри берган маълумотга кўра, Агуэронинг янги шартномаси муддати 2020 йилга қадар амалда бўлади. Футболчи 2014 йилда клуб билан 2019 йилга қадар битим тузган эди. Томонларнинг янги келишувига кўра, Серхио 2020 йилга қадар "шаҳарликлар"да қолишни афзал билди. Қолаверса, футболчининг маоши ҳам кўтарилади.
Эслатиб ўтиш керакки, Серхио Агуэро 2011 йилдан буён "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У клубда 213та учрашувда майдонга тушган ҳамда 145 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилган.
Мавзуга оид
12:33 / 03.11.2024
АПЛда сенсациялар куни, Ҳусановда илк қизил. Кун ўйинлари
12:39 / 24.10.2024
«Барса» қасос олди, Ҳоланддан космик гол. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:00 / 13.10.2024
«Футболчи бўлишдан мақсадим «Феррари» миниб юриш бўлмаган» — Бирорта суперюлдузга ўхшамайдиган Родрининг ҳикояси
12:23 / 02.10.2024