Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда масжиддаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 25 нафарга етди
Покистонда масжиддаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 25 нафарга етди, деб маълум қилди 16 сентябрда Афғонистон билан чегарадош Моҳманд мухтор округи ҳукумати.
"Масжиднинг бир қисми ва болахона портлаш оқибатида ибодат қилаётганлар устига қулаб тушган. Вайроналар тагидан жасадларни олмоқдамиз", деб айтди округ маъмурияти вакили Навид Акбар.
Воқеа жума намози вақтида юз берди. Акбарнинг айтишича, масжидда ибодат вақтида одамлар орасида бўлган террорчи-худкуш портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган.
Айни вақтда ҳеч бир террорчилик гуруҳи портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Мавзуга оид
23:37 / 20.04.2026
«Форсча шахмат Трампга оғирлик қиляпти» – музокараларда мужмаллик ҳукмрон
19:47 / 18.04.2026
Россияда чиқинди юклаш пайтида юз берган портлаш оқибатида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди
09:17 / 13.04.2026
Туркияда Ўзбекистон кўмагида қурилган “Бухоро” масжиди очилди
14:24 / 08.04.2026