Жаҳон | 18:01 / 16.09.2016
10930
1 дақиқада ўқилади

Россия президенти Владимир Путин Бишкекка етиб келди

Россия президенти Владимир Путин Бишкекка ташриф буюрди. Бу ерда у МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди. 

17 сентябрда Путин ўзининг қирғиз ҳамкасби Алмазбек Атамбоев билан икки томонлама учрашув ўтказади. Шу билан бирга у Қирғизистон давлат раҳбарининг 60 ёшлиги муносабати билан уюштириладиган тадбирларда қатнашади. 

МДҲ саммитининг кун тартибидан иқтисодий, хавфсизлик ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро алоқаларни ривожлантиришга доир масалалар ўрин олган. 

Россия ва Қирғизистон раҳбарлари учрашувидаги асосий мавзу савдо-иқтисодий масалаларга қаратилиши кутилмоқда. 
 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид