Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ХВЖдан 1 млрд доллар олди
Украина Халқаро валюта жамғармасидан (ХВЖ) 1 млрд доллар олди, деб хабар бермоқда УНИАН ахборот агентлиги.
"Украина миллий банки маълумотига кўра, 14 сентябрда кечки вақт маълум қилинган, жамғарма директорлари кенгаши қарори доирасида кутилганидек 1 млрд доллар миқдорида маблағ олинди", деб маълум қилди агентлик.
ХВЖ Украинанинг Россияга қарзи бўлишига қарамасдан унга ёрдам кўрсатмоқда. Жамғарма қоидаларига кўра, қарздор давлат ўз қарзини тўлаш бўйича виждонли саъй-ҳаракатларни намойиш қилган тақдирдагина бунга йўл қўйилади.
Аввалроқ Россия молия вазири Антон Силуанов Киев қарзини тўлаш бўйича ҳеч қандай саъй-ҳаракатни амалга оширмаётгани ва Москва ХВЖнинг Украинага навбатдаги кредитни бериш бўйича ёндашувидан жуда ҳафсаласи пир бўлганини айтганди.
Мавзуга оид
22:55 / 23.02.2026
Украинадаги урушнинг 4 йили — суратларда
22:04 / 23.02.2026
Залужний Украина президентлигига номзод бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди
20:28 / 23.02.2026
«Путин аллақачон Учинчи жаҳон урушини бошлаган» – Зеленский
15:21 / 23.02.2026