Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Латвия ўртасида вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
2016 йилнинг 15 16-сентябрь кунлари Вилнюс шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Литва Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини инвентаризация қилиш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Литва Ташқи ишлар вазирлиги делегациясига Ҳуқуқ ва халқаро шартномалар департаменти директори вазифасини бажарувчи Ридас Петкус бошчилик қилди.
Маслаҳатлашувлар давомида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ўзаро муносабатларнинг ҳуқуқий асоси нуқтайи назаридан муҳокама қилинди ва турли соҳаларда Ўзбекистон-Литва алоқаларини янада ривожлантиришга йўналтирилган ҳамда ҳозирда кўриб чиқилаётган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар мобайнида икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ҳуқуқ хизматларининг фаолиятлари тўғрисида маълумот алмашилди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026