Light | 22:02 / 17.09.2016
26351
4 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Замонавий ЖАРда ҳайратга солувчи тенгсизлик

Ирқий тенгсизлик ва доимий камситиш Жанубий Африка Республикасида деярли 50 йил давомида ҳукмрон бўлган. 90-йилларнинг бошида вазият яхши томонга ўзгарган бўлишига қарамай, апартеид аллақачон ички тузилмага кириб борган. Йўллар, дарёлар ва далалар турли ирқдаги кишилар яшаган жойлар орасидаги ҳудудларни ажратиб турган. 2016 йилда сураткаш Жонни Миллер қуш парвозидан "апартеид меъморчилиги"ни суратларда муҳрлашга қарор қилди. Ҳудудий ажратиш маҳаллий ҳукуматга қора танли аҳолининг таълим олиши, юқори малака талаб қилувчи жойларда ишлаши, шаҳар ресурсларига эгалик қилишни чеклашига олиб келди. Бунинг натижасида эса моддий таъминотлар ҳаддан ташқари адолатсиз тақсимланди. Миллернинг дрон ёрдамида олинган суратлари бу тафовутни аниқ кўрсатиб берган. Кейптаун - ажойиб шаҳар. "У жуда кўркам", - дея таъкидлайди Миллер. - "Бу биринчи ва учинчи дунёнинг аралашмаси".

Мамлакатнинг қора танли аҳолиси юз йиллар давомида фуқаролик ҳуқуқларидан маҳрум бўлган. Ирқчилик 1948 йилдан бошлаб апартеид қонунлари билан муҳофаза қилинган. 

Апартеид келиб чиқиши турлича бўлган оқ танли бўлмаган кишиларга "қора" ва "рангли", деб ном берган. "Қоралар" - Шарқий Кап провинциясидан келиб чиққан кос тилида сўзлашувчи кишилар. "Ранглилар" - Индонезия ва Мадагаскар қулларидан келиб чиққан ёки маҳаллий койсан халқи вакиллари. 

Апартеид энди қонун ҳисобланмайди, бироқ у пайтлардан 50 йил вақт ўтган бўлса-да, кўплаб қора танли кишилар шаҳар ташқарисидаги қурғоқ жойларда яшайди. 

Бадавлат кишилар эса шаҳар марказига яқин Атлантика соҳилидаги кўркам масканларни эгаллашган.

"Шуниси қизиқки, баъзан жуда қашшоқ жамиятлар қандайдир сабаб билан бой ҳудудлар ўртасида жойлашган", - дейди Миллер. 

Миллер шу ҳудудларни суратга туширишга қарор қилди. Бир сайт ёрдамида у маълумотларни интерактив харитага жамлади ва кишиларни ирқи, даромади ва она тилига қараб таснифлади. 

У Google Maps бўйича DJI Inspire One дронини қўндириш учун хавфсиз ҳудудларни аниқлаб олди. ЖАР қонунлари дронларни учиришни тақиқламайди, тижорат мақсадида учирилган дронлар бундан мустасно. 

Натижалар тасаввурни ҳайратга солади. "ЖАРдаги тафовут ҳақида билардим, лекин баландликдан олинган суратларни қўлга олгунга қадар уларни бу даражада фарқ қилади, деб ўйламагандим".

Бойлар ва камбағаллар ўртасидаги фарқ ҳаттоки уйларнинг рангида ҳам сезилиб туради. 

Ушбу икки туман ўртасидаги гольф майдони тасвирда сезиларли даражада ажралиб турибди.

Фақатгина аэрофотосъемка ёрдамида бойлар яшайдиган жойлар ва кулбалардаги аҳоли зичлиги ўртасидаги тафовутни муҳрлашнинг уддасидан чиқилди. 

Миллернинг севимли суратларидан бирида қачонлардир Нельсон Мандела яшаган Искандария шаҳри атрофи ва  йирик марказ Сэндтон ўртасидаги фарқ акс эттирилган. 

Бу суратларни дунё бўйлаб юз минглаб кишилар томоша қилишди ва натижа кутишга мажбур қилмади. 

"Инсонлар билмаган нарсалари, бошқа тилда сўзлашувчи, танаси бошқа рангда бўлган одамлар ва бегона маданиятдан қўрқишади", - деб таъкидлайди Миллер. - "Бу қўрқувнинг сабаби тушунарли ва тарихий воқеаларга асосланган бўлса-да, бу вазиятни ўзгартириш зарур".

Эндиликда Миллер маълумотларни рақамлаб тарқатувчи Code For Africa ижтимоий ташкилоти билан ҳамкорлик қилмоқда, шу йўл билан у журналистика соҳасида юқори технологиялардан фойдаланишни тарғиб қилмоқда. 

Шунингдек у дронсеварлар жамиятини ташкил қилишни мақсад қилган. 

 

Мавзуга оид