Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия ҳукумати дронлардан ҳимояланиш учун янги тизимлар сотиб олади
Германия қуролли кучлари учувчисиз учар қурилмалардан ҳимояланишни кучайтиради ва бунинг учун бешта ерусти тизимини сотиб олади. Бу ҳақда федерал ҳукуматдаги манбасига асосланиб DPA агентлиги хабар берди.
Ҳозирда Германия учувчисиз учар қурилмалардан ҳимояланиш учун битта стационар ва иккита мобил тизимга эга. Уларнинг вазифаси аҳоли ва ҳаётий муҳим инфратузилмани ҳаво ҳужумидан сақлашдир.
Яна бир муҳим жиҳат – фуқаро авиациясини ҳимоя қилиш. Ўтган йили дронлар самолётларнинг парвоз қилишига халақит берган 158та ҳолат қайд этилган.
Немис қонунчилигига кўра, аэропорт, касалхона, қамоқхона, ҳукумат биноси, порт ва вокзаллар яқинида ҳаваскор дронлар учирилиши тақиқланган.
Мавзуга оид
23:45 / 27.06.2026
Германияда жазирама ҳарорат бўйича янги рекорд
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026