Жаҳон | 08:29 / 17.09.2016
7889
1 дақиқада ўқилади

Трамп ғалаба қозонса Куба билан алоқаларни эски ҳолига қайтариши мумкин

АҚШ президентлиги учун Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампнинг баёнот беришича, мабодо сайловларда ғалаба қозонгудек бўлса, АҚШнинг ҳозирги президенти Барак Обаманинг Куба билан алоқаларни яхшилашга доир барча амалга оширган ишларини бекор қилиши эҳтимол, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

«АҚШнинг бўлғуси президенти мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни яхшилашни музлатиб қўя олади. Ва мен, Кастро тузуми шартларимизни бажармаса, шундай қиламан», — деган республикачи Майамида қилган чиқишида.

Агентликнинг қайд этишича, Трамп Куба раҳбариятидан диний эркинликни тиклаш ва сиёсий маҳбусларни озод қилишни талаб қилган. 


 

Мавзуга оид