Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда суриялик ҳарбийларга авиазарба берилгани тан олинди
АҚШ марказий қўмондонлиги Суриянинг Даур-аз-Зор шаҳри яқинида ҳукумат қўшинлари позицияларига ИШИДга қарши халқаро коалиция самолётлари томонидан авиазарбалар берилганини тан олди ва бу зарбалар ҳақида Россияга маълумотлар берганини маълум қилди.
"Зарба берилган жой коалиция аввал зарба берган ҳудудда бўлган ва ҳарбий операциялар бирлашган марказидаги коалиция аъзолари берилажак авиазарба ҳақида россиялик ҳамкасбларини хабардор қилгандилар", деб айтилди Пентагонда.
АҚШ вакиллари ИШИД жангарилари позицияларига зарба берилмоқда деб ўйлаганларини, бироқ Россиядан бу ҳудудда суриялик ҳарбийлар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни олгач, дарҳол самолётларни ортга қайтарганларини айтганлар.
Авиазарба оқибатида 62 нафар суриялик ҳарбий ҳалок бўлган, 100 дан кўпроғи жароҳат олган. АҚШ томони маълумотларига кўра, коалиция суриялик ҳарбийларни жангарилар билан адаштириб қўйган.
АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти суриялик ҳарбийлар позицияларига "атайлаб берилмаган" авиазарба муносабати билан афсусланиш билдирди.
Мавзуга оид
19:54 / 28.04.2026
АҚШ зарбхонасида Колумбия картелларига тегишли олтин топилди
17:51 / 28.04.2026
Британия қироли 2007 йилдан бери биринчи марта АҚШга ташриф буюрди
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
22:54 / 27.04.2026