Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Генерал: Буюк Британия армияси Россиянинг ҳужумига дош бера олмаган бўларди
Буюк Британия қуролли кучлари мободо Россия армияси ҳужум қилгудек бўлса, мамлакатни ҳимоя қила олмайдиган аҳволда. Бу позиция Буюк Британия бирлашган қўшинларининг собиқ раҳбари, генерал Ричард Барронс томонидан билдирилган. Бу ҳақда The Financial Times нашри хабар тарқатди.
Унинг айтишича, айни вақтда армия ташқи ҳужумлардан ҳимояланишга тайёр эмас, армия ҳаводан, қуруқликдан ва ҳамда сувдан қилинган ҳужумлардан мамлакатни ҳимоя қила олмайди.
Барронснинг Буюк Британия Мудофаа вазири Майкл Фэллонга йўллаган 10 саҳифали меморандумида билдирилишича, мамлакат қуролли кучлари бугунги кунда шахсий таркиб масаласида ҳам, қурол-яроғлар масаласида ҳам муаммоларга дуч келган. Армияда аскарлар сони етарли эмас, қуроллар ва ҳарбий техникалар эса эскирган.
Генералнинг хабар қилишича, мамлакат армияси уруш бошлангудек бўлса, «душманга қарши зирҳли техникаларсиз, ҳаво ҳужумидан мудофаа қисмларисиз ва артиллерия кучларисиз, айниқса авиациясиз» жанг олиб боришига тўғри келади.
Мавзуга оид
10:53 / 24.12.2025
Грета Тунберг Лондонда Фаластинга бағишланган акцияда қўлга олинди
18:13 / 19.12.2025
Британия «Россия билан алоқалари туфайли» Ўзбекистоннинг 4 та компаниясига қарши санкциялар киритди
22:28 / 17.12.2025
Британия Абрамовичдан «Челси»ни сотишдан олган даромадини Украинани қўллаб-қувватлашга йўналтиришни талаб қилди
12:08 / 17.12.2025