Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
AI: Яман шифохонасига АҚШда ясалган бомба билан зарба берилган
Фото: AP
Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг маълум қилишича, август ойи ўрталарида Ямандаги шифохонага берилган ҳаво зарбасида АҚШнинг ўта аниқ бомбаси қўлланилган. Ўшанда, 19 киши ҳаётдан кўз юмган эди, деб хабар қилмоқда Франс Пресс агентлиги.
Август ойи ўрталарида араб коалицияси кучлари Яман шимолидаги Хаджа вилоятида 2015 йил июль ойидан бери "Чегара билмас шифокорлар" (MSF) халқаро ташкилоти фаолият юритиб келаётган шифохонага ҳаво зарбаси берган эди. Бомбалаш оқибатида 19 киши қурбон бўлганди.
Amnesty International ташкилотининг хабарига кўра, ҳаво зарбаси чоғида "АҚШда тайёрланган Paveway таснифидаги ўта аниқ бомбадан фойдаланилган". Ҳодиса жойидан олинган ва бомба стабилизаторларининг суратларини ўрганган мустақил экспертлар шундай хулосага келган.
"Шуниси ачинарлики, АҚШ Саудия Арабистони етакчилигидаги коалицияни қурол-яроғлар билан таъминлашда давом этмоқда. Жумладан, фугасли ва бошқарилувчи бомбалар ҳамда ҳаво ҳужуми воситаларини етказиб бермоқда", — деган ташкилот вакили Филип Лютер.
Мавзуга оид
13:13 / 03.04.2026
Яқин Шарқдаги уруш: Эрондаги энг баланд кўприк вайрон қилинди
23:32 / 02.04.2026
АҚШ бош прокурори Пэм Бонди истеъфога чиқади
21:32 / 02.04.2026
АҚШда 51 йил аввалги қотиллик ДНК технологияси ёрдамида фош этилди
21:19 / 02.04.2026