Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манба: АҚШ самолёти берган зарба оқибатида Афғонистонда 8 полициячи ҳалок бўлди
АҚШ самолёти Афғонистон ҳудудида амалга оширган ҳаво зарбаси оқибатида 8 нафар полициячи ҳалок бўлган. Бу ҳақда Sputnik агентлиги ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаларига асосланган ҳолда хабар берган.
"Биринчи зарбадан кейин 1 полициячи ҳалок бўлди. Унинг ҳамкасблари воқеа жойига тўпланганида эса иккинчи зарба берилди ва яна 7 киши ҳалок бўлди", дейилган манба хабарида.
Қайд этилишича, ушбу ҳужум Афғонистон жанубида, айни вақтда "Толибон" жангарилари фаоллашган Урузгон вилоятида амалга оширилган.
АҚШнинг Кобулдаги қўмондонлиги ушбу ҳужум рўй берганини тасдиқлаган ва бу ҳужум полициячиларга хавф туғдираётган жангариларга қарши уюштирилганини билдирган.
Мавзуга оид
09:15
Белгия «Толибон» вакилларига виза берди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026